«дўстлик боғи» тегли мақолалар


«Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа» — Тошкент ҳокими (видео)
26 апрель 2024, 18:30

«Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа» — Тошкент ҳокими (видео)

Тошкент шаҳри ҳокими «Газета.uz»га Қодирий ва Дўстлик боғларининг ижарага берилишини изоҳлар экан, боғларга давлат менежер бўлмаслиги кераклигини айтди. «Бутун дунёда шунақа», — деди у. Унинг сўзларига кўра, яшил ҳудуднинг квадрат метрини сақлаш 20−50 доллар туради — бу давлат бюджети учун катта юк.

Экологик партия Дўстлик боғи юзасидан Тошкент ҳокимлигига депутатлик сўровини юборади
25 апрель 2024, 16:12

Экологик партия Дўстлик боғи юзасидан Тошкент ҳокимлигига депутатлик сўровини юборади

Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғидаги дарахт ва яшилликни сақлаб қолишлари, аттракционлар ўрнатилмаслиги ва боғни реконструкция қилиш лойиҳасини жамоатчиликка тақдимот қилишлари лозим, дея таъкидлади Экологик партия. Шу юзасидан партия ҳокимликка депутатлик сўровини юборишни маълум қилди.

«Боғлар халқники бўлиши керак». «Адолат» партияси — Қодирий ва Бобур боғларини ижарага бериш ҳақида
25 апрель 2024, 14:35 1

«Боғлар халқники бўлиши керак». «Адолат» партияси — Қодирий ва Бобур боғларини ижарага бериш ҳақида

«Адолат» партияси Тошкент ҳокимлигини Абдулла Қодирий ва Бобур номидаги истироҳат боғларини ижарага бериш каби муҳим қарорларни қабул қилишдан олдин ўрганиб, жамоатчилик фикрини инобатга олишга чақирди.

«Бизга тинч ва сокин парк керак». Тошкентликлар Дўстлик парки реконструкциясига қарши
23 апрель 2024, 22:23

«Бизга тинч ва сокин парк керак». Тошкентликлар Дўстлик парки реконструкциясига қарши

Тошкентдаги Дўстлик парки 49 йилга инвесторга ижарага берилган. У 2018 йили 4 йиллик таъмирга ёпилганди. Лойиҳачилар сокин ҳордиқ жойини ваъда қилганди, аммо энди шаҳарда бу парк таъминоти учун пул йўқ бўлиб чиқди. Харажатларни аттракционлар ўрнатиш ҳисобига қоплаш режа қилинган. Аҳоли бунга қарши.

Тошкентда жонли мусиқа ва шаҳар маданияти фестивали ўтказилади
12 апрель 2022, 17:37

Тошкентда жонли мусиқа ва шаҳар маданияти фестивали ўтказилади

«Анжир» жонли мусиқа ва шаҳар маданияти фестивали пойтахтнинг Дўстлик боғида бўлиб ўтади. Дастурдан — open air (очиқ осмон) форматида ўтадиган жонли ижродаги концертлар ва рақс жамоаларининг саҳна чиқишлари, шеърият тадбирлари, йога бўйича мастер-класслар, кўргазмалар ўрин олган.

Дўстлик боғи учун кураш. Ҳокимият ва фуқаролар ўзаро тил топишиш учун нималар қилмоқда?
18 январ 2022, 18:30

Дўстлик боғи учун кураш. Ҳокимият ва фуқаролар ўзаро тил топишиш учун нималар қилмоқда?

Бир неча йиллик қаровсизликдан сўнг октябрь ойида Дўстлик боғи қайтадан очилди, бироқ унда кўплаб камчиликлар мавжудлиги кўриниб қолди. Кўнгиллилар боғда шикастланган дарахтлар борлигидан шикоят қилмоқда ва боғни ривожлантириш учун инвестор топишмоқчи. Ҳокимлик боғни халққа қолдириш ваъдасини бажаришга интилмоқда. Кўнгиллилар қандай боғни кўришни хоҳлайдилар, туман ҳокими бу ҳақда қандай фикрда ва пудратчилар қандай хатоларга йўл қўйганлигига «Газета.uz» мухбири Сабина Бакаева аниқлик киритди.

Дўстлик боғи (Бобур) реконструкциядан сўнг очилди (фото)
21 октябр 2021, 14:21

Дўстлик боғи (Бобур) реконструкциядан сўнг очилди (фото)

Тошкентдаги Дўстлик боғи (собиқ Бобур боғи) реконструкциядан сўнг очилди. Расмийлар боғнинг, аҳоли талаб қилганидек, шовқинли аттракционларсиз, қулай ва сокин жой бўлиб қолишига ваъда беришди. Фото.

«Бу ер дам олиш учун салқин ва сокин жой бўлади». Архитекторлар Дўстлик боғи реконструкцияси ҳақида
10 июл 2021, 13:45

«Бу ер дам олиш учун салқин ва сокин жой бўлади». Архитекторлар Дўстлик боғи реконструкцияси ҳақида

Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғи (собиқ Бобур) реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. Бу ер дам олиш ва сайр қилиш учун сокин ва соя-салқин жой бўлади. Боғ ёз охирида ўз эшикларини қайтадан очади. Бу ерда болалар майдончалари, кутубхона, спорт зоналари ва пикник жойлари бўлади. Бирорта ҳам аттракцион бўлмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг